AMIR TEMUR – XALQIMIZ DAHOSINING TIMSOLI, MA’NAVIY QUDRATIMIZ RAMZI

Buyuk shaxslarni tarix yaratadi, deydilar. Bunga qo‘shimcha qilib sohibqiron bobomizning suronli hayotini xayol ko‘zgusidan o‘tkazib, buyuk shaxslarni millat qayg‘usi, xalq dardi yaratadi, deyish mumkin. Islom Karimov

  1. Amir Temurning shaxsi va siyosiy maydonga chiqishi

Sohibqiron Amir Temur tarixda o‘chmas iz qoldirgan buyuk shaxs. U yirik davlat arbobi, o‘rta asrlarda eng katta davlatlardan birining bunyodkori, mohir va mard sarkarda, tashqi munosabatlarda eng oqil yo‘llarni topa bilgan rahbar, jang sa’nati va qonunlarini ishlab chiqqan mashhur lashkarboshi, ilm-fan va madaniyat homiysi hisoblanadi.

Amir Temur hayotining dastlabki yillari Chig‘atoy ulusida Qozon Sultonxon va undan so‘ng hokimiyatga kelgan amirlar hukmronliklari davriga to‘g‘ri keladi.

Read more...

“Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивали

Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизнинг маънавий соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг март-апрель ойларида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

Ушбу фестивал 9 та йўналишда (“Тасвирий санъат”, “Либослар дизайни”, “Мунчоқли безак”, “Бадиий тўқиш”, “Дўппидўзлик”, “Гиламдўзлик”, “Кулолчилик”, “Юмшоқ ўйинчоқ  ва қўғирчоқлар” ва “Ёғоч ўймакорлиги”) ўтказилиб, фестивал доирасида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмалари ва концерт дастурлари ташкил этилади.

Ўйлаймизки, ушбу хайрли лойиҳада барча юртдошларимиз фаол иштирок этиб,  фарзанди ёки яқинларининг касб-ҳунарга муҳаббати ошишига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Read more...

“Фарзандимга китоб совға қиламан!”

2 апрель – Халқаро болалар китоблари куни муносабати билан  “Фарзандимга китоб совға қиламан!” акцияси  ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан  ташкил этилаётган мазкур акциядан  кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини рағбатлантириш, улар орасида китобхонлик кўникмаларини тарғиб қилиш, қолаверса, ота-оналарнинг эътиборини ўз фарзандининг китоб мутолаасига қаратишдан иборат.

Мазкур акция давомида 2 апрель куни Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонаси ҳамда юртимиздаги барча 1139 та ахборот-ресурс марказида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилади. “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари доирасида сўнгги йилларда чоп этилган болалар адабиётлари кўргазмаси, ўқувчиларнинг севимли ёзувчи-шоирлари билан учрашувлар, турли маърифий тадбирлар, викториналар ташкил этилади. Қолаверса, шу куни акция давомида фаол иштирок этган ўқувчиларга таниқли болалар шоир ва ёзувчилари дастхати туширилган китоблар совға қилинади. Акция қатнашчилари ахборот-ресурс марказларининг китоб фонди, улар фаолияти билан яқиндан танишишлари мумкин.

Read more...

Ким эдигу ким бўлдик

Жорий йилнинг 4-9 апрель кунлари Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирларда таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, "Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этишди.

Read more...

MANZIL

Toshkent viloyati,
Oqqo'rg'on tumani,

Tel:  +99895 509-11-23,

Faks: +99871 508-00-54

e-mail:
info@oqqurganxtb.uz,
oqqurganxtb@umail.uz

2011 BOSH SAHIFA.
Powered by Joomla 1.7 Templates